Туркиянинг 80 дан ортиқ кинотеатрларида Қозоғистон киноси намойиш этилади

Түркия
Фото: qazaqstan.tv

ASTANA. Kazinform - Истанбулда қозоғистоннинг “Почти Мачо” комедиясининг турк оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпиқ намойиши бўлиб ўтди. Бугундан бошлаб эса фильм Туркиядаги 80 дан ортиқ кинотеатрларда оммага намойиш этилади. Бу ҳақда qazaqstan.tv хабар берди.

Бунгача қозоқ киноларидан турк тилига фақат тарихий фильмлар таржима қилинган, ёшлар учун комедия фильми илк бор намойиш этилмоқда. Томошабинлар фильмни юқори баҳоладилар. Фильмда онаси қисқа вақт ичида уйлантирмоқчи бўлган Дамир исмли йигитнинг қизиқарли воқеалари муваффақиятли тўқилган.

“Менимча, биз бошқа маданият ва кино билан қанчалик кўп танишсак, шунчалик бир қадам олдинда бўламиз. Қозоқ киносини нафақат Туркия бозорига, балки бутун дунёга танитиш режамиз бор. Яқиндан бошлаб Қозоғистон-Америка ҳамкорликда фильм тайёрлаяпти. У ерда Голливуднинг машҳур актёрлари, Англия ва Туркиянинг машҳур актёрлари ўйнайди”, - дейди Надира Ахонова, фильмнинг Туркиядаги продюсери.

Сўнгги хабарлар
telegram