Туркияга Sputnik V вакцинасининг 50 миллион дозаси етказиб берилади
Агентлик маълумотларига кўра, вакцина билан эмлаш май ойида бошланади. Вакциналар тўплами яқин олти ой ичида Туркияга етказиб берилади. Фахреттин Коджа, ҳозирда Туркияда мавжуд бўлган BioNtech вакцинасининг икки дозаси оралиғи 6-7 ҳафтагача узайтирилганлигини айтди.
Вазир, шунингдек, мамлакатда рўйхатдан ўтган коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари тўғрисида маълумот берди.
«Ҳиндистон варианти Истанбул шаҳридаги 5 нафар фуқароимизда топилган. Ушбу вариант биринчи марта аниқланмоқда, шунинг учун юқтириш ҳолати алоҳида-алоҳида текширилади», - деди Туркия вазири.
Шунингдек, у яқин келажакда Туркияда «Фаза-3» туркиялик инактив вакцинани синовдан ўтказиш бошланади. Вазирнинг сўзларига кўра, бу препаратнинг умумий киритилишидан олдинги сўнгги қадамдир.