Туркиядаги зилзила жойидан яна бир қозоғистонликнинг жасади топилди

ASTANА. Кazinform – 10 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш шаҳрида қидирув-қутқарув ишлари давомида аёл кишининг жасади топилди. Алматилик қариндошлари уни Қозоғистон фуқароси Жанар Жақсибекова эканлигини тасдиқлашди, дея хабар беради Кazinform.
None

«Қозоғистонлик дипломатлар ҳалок бўлган ҳамюртимизнинг жасадини Қаҳраманмарашдан Анталияга, кейинчалик Алматига олиб келиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда максимал даражада ёрдам кўрсатди. Бугун жасад Талдиқорған шаҳрига келтирилди», — дейилади ТИВ хабарида.

Барча транспорт харажатлари давлат томонидан қопланади.

Бундан ташқари, Pegasus Туркия авиакомпанияси вафот этган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг яқинларига 90 фоиз чегирма беради.

Сўнгги хабарлар