Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 6234 нафарга етди

ANKARА. Kazinform - Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида эпицентри бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 6234 кишига етди, 37011 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АFAD) маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.
None

АFAD маълумотларига кўра, силкинишлар Туркиянинг Қаҳраманмараш, Газиантеп, Шанлиурфа, Диёрбакир, Адана, Адияман, Усмония, Ҳатай, Килис, Малатья ва Элазиг провинцияларида қурбонлар ва вайроналарга сабаб бўлган.

Табиий офат ҳудудида вайрон бўлган уйлар аҳолиси учун 50 818 та чодир ўрнатилди.

Қидирув-қутқарув ишларига 79 110 киши жалб этилган. Юкларни етказиб бериш ва қутқарувчилар, шунингдек, жабрланганларни ташиш учун 104 та авиация техникаси жалб этилган.

6 феврал, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл).

Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб ярмига туширилди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.

Фото: facebook.com/AnadoluAgencyRussia

Сўнгги хабарлар