09:35, 22 Август 2023 | GMT +5
Туркиядаги ЙТҲда 12 киши ҳалок бўлди
ISTANBUL. ХINHUA - Кazinform - Туркиянинг марказий қисмидаги Ёзгат вилоятида автобуснинг панжарага бориб урилгани оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди, дея хабар беради Кazinform Туркиянинг NTV телеканалига таяниб.

Хабарда айтилишича, Сивас провинциясидан Истанбулга кетаётган йўловчи автобуси номаълум сабаб билан Ёзгатнинг Сорғун туманидан чиқишда йўлдан чиқиб кетган.
Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч суд жараёни бошланганини маълум қилди.