Туркиядаги табиий офат ҳудудидан 78 нафар ватандошимиз қайтди – ҚР ТИВ
«Туркияда кучли зилзила содир бўлганидан буён Ташқи ишлар вазирлигига хориждаги муассасалар орқали юртдошларимиздан 1200 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Олиб борилган ишлар натижасида табиий офат юз берган ҳудудда қолган 190 нафардан ортиқ юртдошларимизнинг яшаш жойи аниқланди. Инфратузилмага етказилган зарар, уйларнинг ҳалокатли ҳолати ёки бутунлай вайрон бўлиши инобатга олиниб, дипломатларимиз кўмагида юртдошларимизни хавфсиз жойга, Анқара ва Истанбул шаҳарларига етказиш учун автобуслар ташкил этилди. Иссиқ овқат ва турар жой билан таъминланди», - деди у вазирликдаги ҳафталик брифингда.
У таъкидлаганидек, пули йўқ бўлган айрим фуқароларга Қозоғистонга авиачипта сотиб олишга ёрдам берилди.
«Табиий офат ҳудудидан ватанига қайтишни истаган 78 нафар фуқаромиз гуманитар самолётларда Астана ва Алмати шаҳарларига келди. Ушбу самолётлар билан Қозоғистонга Қирғизистоннинг 24 нафар ва ўз ватанига қайтган қозоғистонликларнинг оила аъзолари бўлган Туркиянинг 5 нафар фуқароси олиб келинди», — деди Айбек Смадияров.
Муаллиф: Марлан Жиембай