09:38, 16 Август 2021 | GMT +5
Туркиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони 64 кишига етди
ANKARA. Anadoly -Kazinform - Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги сув тошқинлари оқибатида 64 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.
Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, Кастамону провинциясида 54 киши, Синоп провинциясида 9 киши ва Бартин провинциясида яна бир киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда табиий офатдан зарар кўрган 8 киши даволанишни давом эттирмоқда.
11 август куни Туркия шимолида кучли ёмғирлар туфайли сел, кўчки ва сув тошқинлари содир бўлди. Президент Режеп Таййип Эрдўғон сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларни табиий офат зонаси деб эълон қилди.