Туркиядаги ўрмон ёнғинлари: Ёнғин Кемеркўй ИЭСига яқинлашди

None
None
MUGLA. ANADOLY -Kazinform- Туркияда ўрмон ёнғинлари Кемеркўй шаҳрининг Иссиқлик электр станциясига яқинлашди, деб хабар беради Kazinform Anadoly ахборот агентлигига таяниб.

Кемеркўй Мугла провинциясининг жануби -ғарбидаги Милас туманида жойлашган.

Хабар қилинишича, шамол оқибатида олов ИЭС қуршовининг сим панжараларига етиб келган. ИЭС ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Ёнғинни ўчиришда сув қуйилган автоцистерналар ва ўт ўчириш машиналари жалб қилинган.

Станция ходимлари эвакуация қилинди, тез ёнадиган ва портловчи моддалар объектдан олиб ташланди.

Ёнғин ўчирилиши кучли шамол туфайли мураккаблашди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда бир неча кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.

Аввалроқ Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида қозоғистонликлар йўқлиги ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram