09:37, 20 Май 2023 | GMT +5
Туркиядаги президент сайлови: Биринчи босқичнинг якуний натижалари эълон қилинди
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичининг якуний натижалари эълон қилинди. Маълумотларга кўра, Режеп Таййип Эрдоған 49,52 фоиз, Кемаль Қиличдароглу – 44,88 фоиз, Синан Оган – 5,17 фоиз, Муҳаррем Инже – 0,43 фоиз овоз олган, деб хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.
Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Таййип Эрдоған, Халқ демократик партияси раҳбари Кемаль Қиличдароглу, «Альянс АТА» блоки номзоди Синан Оган ва «Ватан» Партияси Раиси Муҳаррем Инже президентлик сайловида иштирок этди.
МСКнинг расмий хабарида эълон қилинган маълумотларига кўра, 14 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловида сайловчиларнинг 87,04 фоизи овоз берган.