Туркияда зилзиладан қутқарилган чақалоқ икки ярим ойдан кейин онаси билан учрашди
Шифокорлар Гизем (сир деган маънони англатади) деган исм берган уч ярим ойлик чақалоқ Ветин Бегдаш 6 февраль куни Ҳатай вилоятида содир бўлган зилзиладан 128 соат ўтиб тирик ҳолда топилган эди.
Шундан сўнг у зудлик билан касалхонага ётқизилган ва унинг соғлом эканлиги тасдиқлангач, Анкара касалхонасига ўтказилган.
Оила ва Ижтимоий Хизматлар Вазири Дерья Яник чақалоқни онаси Ясемин Бегдаш даволанаётган Адана вилоятига олиб борди ва иккаласи билан учрашди.
Она ва чақалоқ учрашган пайт жуда таъсирли эди.
Чақалоқ ва онанинг бир-бирига қариндошлиги ДНК тести билан исботланган.
Зилзила оқибатида вафот бўлган 50 мингдан ортиқ одамлар орасида чақалоқнинг отаси ва икки укаси ҳам бўлган.
«Бу чақалоқ ҳақиқатан ҳам ажойиб. Одатдагидек, унинг тирик қолганидан, соғлиғига ҳеч қандай зарар келмагнидан ҳайратланиб, хурсанд бўлдик. Бу ҳақиқатан ҳам биз учун сирли ҳолат. Гизем энди бизнинг ҳам чақалоғимиз. Онанинг фарзанди билан учрашиши дунёдаги энг эзгу ишлардан биридир. Бу қувончни баҳам кўрганимиздан миннатдорман. Оллоҳим узоқ ва бахтли умр берсин, бир-бирларидан ҳеч қачон ажралмасин», – деди вазир. Шунингдек у, давлат ушбу оилани доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Фото: aa.com.tr