Туркияда зилзиладан 212 соат ўтгач, вайроналар остидан 77 ёшли аёл қутқариб олинди

Фатма Гунгёр тилга олинган провинция марказида қулаган бино вайроналари остидан қутқариб олинди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Атрофга йиғилган аёлнинг яқинлари қутқарувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.
Аввалроқ 35 ёшли Айшегул Байир Оникшубат ҳудудидаги қулаган бино вайроналари остидан фожиадан 205 соат ўтиб олиб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.
Туркияда ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 35 минг кишидан ошди.
Ўтган душанба, 6 феврал куни Қаҳраманмарашда ўчоғи етти баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди. Зилзила ортидан юзлаб ер ости силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.
Фото: аа.cоm.tr