Туркияда яшовчи қозоғистонликлар жабрланганлар учун 34 миллион тенге йиғишган

None
ASTANA. Kazinform – Туркияда яшовчи қозоғистонликлар даҳшатли зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш жамғармасини очди. Унда 25 миллион тенгедан ортиқ маблағ йиғилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Кеча биз пул йиғишни бошладик. Кечаси 25 миллион тенге йиғилган. Биз дарҳол супермаркетга бориб, бу маблағга озиқ-овқат ва керакли нарсаларни сотиб олдик. Ҳамма нарсани юк машинасига ортиб, Кахраманмараш шаҳрига жўнатдик. Пул йиғиш дарҳол ёпилди. Бироқ, одамлар маблағ жўнатишдан тўхтамади. Шу тариқа яна 9 миллион тенге йиғилди. Унга болаларга озиқ-овқат олиб беришни режалаштирганмиз»

, - дейди «Шанирақ» ресторани эгаси Данияр Иманбеков.

Айни вақтда қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи эшалони Туркиядаги вайронкор зилзила содир бўлган жойга жўнаб кетди. Иккинчи эшелон 60 нафар шахсий таркибдан иборат бўлиб, улар орасида фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари, Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари ва хизмат итлари бор.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар