Туркияда яна зилзила юз берди

None
ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда яна 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Зилзила эпицентри Қаҳраманмараш првинциясидан 100 километр шимоли-шарқда жойлашган. Чуқурлиги - 5 км. Зилзила қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бу Туркиянинг Қаҳраманмараш првинциясида бир кун ичида содир бўлган иккинчи зилзиладир. Аввал ҳам мазкур вилоятда 4,7 магнитудали зилзила қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш првинциясида магнитудаси 7 дан ошадиган иккита зилзила содир бўлган эди. Ер силкинишлари мамлакатнинг 10 првинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Фото: AP Photo/ Mahmut Bozarsan


Сўнгги хабарлар
telegram