Туркияда Ван кўлида сув сатҳи пасаймоқда

ANKARA. Kazinform – Туркия шарқида глобал исиш таъсирида Ван кўлида сув сатҳи пасаймоқда. Сув сатҳининг пасайишига кам ёғингарчилик ва буғланиш каби омиллар таъсир кўрсатмоқда, деб хабар беради Kazinform ANADOLU агентлигига таяниб.
None

Кўлнинг саёзлиги туфайли минг йиллар давомида сув тубида ҳосил бўлган микробиалитлар хавф остида. Баъзи жойларда сув ости чўкиндилари қирғоқдан аниқ кўринади. Бу ҳодиса Эрчиш, Геваш ва Эдремит туманларида пляж сайёҳлари ва фотосуратчиларнинг қизиқишини уйғотмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Ван кўли тубида баландлиги 32,2 метр бўлган катта микробиалит бор. Уларнинг фикрича, вақт ўтиши билан сув юзасига кўтарилган чўкиндилар шамол ва об-ҳавонинг салбий таъсирида йўқ бўлиб кетиши мумкин.

«Сўнгги 10 йил ичида Ван кўлининг майдони тахминан 140 сантиметрга камайди. Бундай ҳодиса 1950 йиллардан кейин ҳам кузатилган. Умид қиламизки, қурғоқчиликдан кейин ёмғирли давр бўлади», - дейди Давлат сув хўжалиги бошқармаси вакили Айхан Шахна.


Фото: www.aa.com.tr

Сўнгги хабарлар