Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади

Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади
Фото: ЎР Маданият вазирилиги

Ўзбекистон Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 30 йиллик юбилейи доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Сердар Чам билан бўлди, деб хабар беради Kazinform ЎР Маданият вазирлигига таяниб.

Мулоқотда томонлар дастлаб, айни пайтдаги маданий ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.

Сўнг, ҳар икки давлат раҳбарлари олиб бораётган ҳамкорлик сиёсати доирасида маданий ҳамкорликларни янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ни ўтказиш таклифини илгари сурди.

Туркия маданят вазирлиги томонидан ушбу таклиф маъқулланиб, “Ўзбекистон маданияти кунлари” Туркия Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги доирасида ташкил этиш ва шу доирадаги маданий тадбирлар билан бирга ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари намойишини ҳам ўтказиш таклифи билдирилди.

Сўнгги хабарлар