Туркияда ўтказилган махсус операция давомида мингдан ортиқ жиноятчи қўлга олинди

Туркияда ўтказилган “Ҳалқа-7” махсус операцияси давомида Туркия хавфсизлик кучлари мингдан ортиқ жиноятчини, жумладан, аввал қидирувда бўлганларни қўлга олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркияда ўтказилган махсус операция давомида мингдан ортиқ жиноятчи қўлга олинди
Фото: moderator.az

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ўзининг Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwitter) ҳибсга олинганларнинг баъзилари 20 йил ёки ундан ҳам кўпроқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини ёзди.

– Мамлакатимизнинг 81 провинциясида бир вақтнинг ўзида ўтказилган махсус операция давомида 24 мингдан ортиқ кучишлатар тузилмалари ходимлари томонидан турли жиноятларни содир этган 1034 нафар шахс қўлга олинди, - деди вазирлик раҳбари.

Полиция ходимлари, жандармерия, ТР ИИВ махсус бўлинмалари, шунингдек, ҳарбийлар гумонланувчилар ва қидирувдаги шахслар яширинган жойга рейд ўтказди. Хавфсизлик кучлари 4000 дан ортиқ уй ва хонадонларни текширди.

Махсус операция давомида қотиллик айби билан қидирувда бўлган 13 нафар жиноятчи ва террор ташкилотининг 9 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинганларнинг 342 нафари турли жиноятлар, жумладан, ўғирлик ва фирибгарлик содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди. 239 нафар фуқаро талончилик жинояти учун қидирувга берилган. Ҳибсга олинганларнинг 90 нафари наркотик ва қурол савдоси билан боғлиқ.

Сўнгги хабарлар