Туркияда соғлиқни сақлаш харажатлари ортди

Туркияда соғлиқни сақлаш харажатлари ортди
Фото: pexels.com

2022 йилда Туркияда соғлиқни сақлаш харажатлари ўтган йилга нисбатан 71,5 фоизга ошиб, 606 миллиард 835 миллион лирага етди. Бундай маълумотлар Туркия статистика институти (TÜİK) томонидан тақдим этилган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб хабар беради.

Йил якунларига кўра, соғлиқни сақлашга сарфланган давлат харажатлари 65,4 фоизга – 463 миллиард 516 миллион лирага, хусусий сектор харажатлари эса 94,4 фоизга, 143 миллиард 319 миллион лирага ошган.

Соғлиқни сақлашнинг умумий харажатларида давлат секторининг улуши 76,4 фоиз, хусусий секторнинг улуши 23,6 фоизни ташкил этади.

Соғлиқни сақлашга сарфланган харажатларнинг ЯИМга нисбати 2021 йилда 4,9 фоизни, 2022 йилда эса 4 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, 2022 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли жон бошига харажатлар 69,8 фоизга ошиб, 7141 лирага етди. 2021 йилда бу кўрсаткич 4206 лирани ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар
telegram