Туркияда Швеция консулхонасига ҳужум уюштирилди

ASTANA. Kazinform – Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида жойлашган Швеция консулхонасига номаълум шахс ҳужум қилди, бир дипломат жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None

«Mynet» портали тарқатган хабарга кўра, Сурия фуқароси виза олиш билан боғлиқ муаммо туфайли амалга оширган қуролли ҳужум натижасида муассасада ишлайдиган Туркия фуқароси тан жароҳати олган.

Сўнгги ойларда Туркия ва Швеция ўртасидаги муносабат Стокгольмда муслимларнинг муқаддас китоби нусхаси ёқилиши силсиласида кескинлашди. Туркия ҳукумати Европа мамлакатларида, хусусан, Дания ва Швецияда Қуръони Каримни таҳқирлаш ҳаракатига ўта кескин муносабат билдирмоқда.

30 июлда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан швед ҳамкасби Тобиас Билльстрём билан телефон орқали мулоқотда Анқара Стокгольмдан мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича аниқ қадамлар кутишини айтган.

Сўнгги хабарлар