Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли олтита қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли ёнғин ҳали назорат остига олинмаганини ва расмийлар энг ёмон сценарийга тайёрланаётганини айтди.
Олтита қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган, яна учта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилишга тайёр. Олов 1500 гектар майдонни қамраб олган. 7 та уй бутунлай ёниб кетган, 48 киши касалхонага ётқизилган.
Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги Чанаккале-Кепез ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари сабабли Чанаккале бўғозида жанубий-шимолий йўналишларда кемалар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Ҳаракат аракати икки йўналишдан бир йўналишга айлантирилди.
«Соҳил бўйи хавфсизлиги бош бошқармасининг қайиқлари ёнғин денгиз қирғоқларини қамраб олган тақдирда мумкин бўлган аралашув учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган», — дейилади вазирлик баёнотида.