Туркияда полицияга ҳужум қилган 16 киши ҳибсга олинди
ASTANA. Kazinform – Туркиянинг Шанлиурфа вилоятидаги Ҳалфети шаҳрида норози оломон муниципалитет биноси олдида полиция билан тўқнашди.
Мардин, Батман ва Ҳалфети шаҳарлари мэрлари террор тузилмалари билан алоқадорликда гумон қилиниб, лавозимидан четлатилганидан сўнг маҳаллий фуқароларнинг маҳаллий муниципалитетлар бинолари ёнида норозилик намойишлари бошланди.
Полиция бинолар яқинида хавфсизлик чораларини кучайтирди, бироқ бошқа шахсларнинг муниципалитетларга раҳбар этиб тайинланиши вилоят аҳолисининг салбий муносабатига сабаб бўлди.
Ана шундай қарама-қаршилик чоғида бир гуруҳ одамлар тартибни сақлашга, ҳуқуқ-тартибот бузилишининг олдини олишга ҳаракат қилаётган полиция ходимларига тош отишни бошлади.
Тартибсизликлар натижасида 16 киши ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ишларини бошлаб юборди ва ноқонуний хатти-ҳаракатларда иштирок этган шахсларни жавобгарликка тортади.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари қонунга риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб, аҳолини хотиржамликка чақирмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса ҳудудларда хавфсизликни таъминлашга ваъда бермоқда.