Туркияда Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонаси, Қозоғистон Республикасининг Истанбул ва Анталиядаги Бош консулликлари томонидан ҳамда “Қазақфильм” акциядорлик жамияти кўмагида Туркияда Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтди.

Туркияда Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтди
Фото: ҚР ТИВ
Туркияда Қозоғистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтди
Фото: ҚР ТИВ

 

Жўжи улусининг 800 йиллиги ва Қозоғистон кино саноатининг атоқли арбоби Шакен Айманов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбирда Туркиянинг Анталия, Алания, Денизли, Мерсин, Истанбул, Сакаря, Измир ва Анқара каби йирик шаҳарларида Қозоқ хонлиги ҳақидаги “Олмос қилич” тарихий филми намойиш этилди.

Бир қатор Евроосиё давлатлари, жумладан, Қозоқ хонлигининг вужудга келишига асос бўлган Олтин Ўрданинг геосиёсий мероси акс эттирилган маҳаллий фильм юртдошларда фахр ва ғурур, турк томошабинларида қозоқ халқи тарихига катта қизиқиш уйғотди, меҳмонларнинг ижобий баҳосига сазовор бўлди.

Икки қардош давлат тарихи ва маданияти ўхшашлигини алоҳида таъкидлаган йиғилганлар бундай тадбирларнинг аҳамиятига эътибор қаратдилар.

Сўнгги хабарлар