Туркияда коронавирусга қарши вакцина клиник синовлари бошланди

ANKARA. Kazinform – Туркия вакцинаси шу йил охирига қадар тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Индустрия ва технологиялар вазири Мустафо Варанк маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига асосланиб.
None
None

Вазирнинг сўзларига кўра, вакцинанинг клиник синовлари шанба куни эрталаб бошланган. «Бу – мураккаб жараён, синовнинг биринчи босқичи икки ойдан олдин тугамайди», - деди Варанк. Вазир вакцинани ишлаб чиқаришга тайёр корхоналар мавжудлигини таъкидлади.

«Агар биз барча босқичларни муваффақиятли якунласак, йил охирига қадар 50 миллион дозада ўз вакцинамизга эга бўламиз», - дея қўшимча қилди Варанк.

Вазир вакцина билан эмлашнинг иккинчи босқичида кўнгилли бўлишини айтди.

Варанк, шунингдек, бурун вакциналари ишлаб чиқариш ҳақида гапирди. «Ушбу турдаги оқсилга асосланган вакцина дунёдаги янгиликлардан биридир. Ушбу вакцина бурун орқали юборилади. Барча намуналар олинди, ҳайвонларда синовдан ўтказилди ва қўшимча ишлар бажарилди.

Туркиянинг фармацевтика ва тиббий таъминот агентлигига хат юборилди. Агар улар ижобий жавоб берса, одамларда клиник синовларни бошлашади», - деди вазир.

Варанк бурун вакцинаси инновацион эканлигини таъкидлади. Унинг ишлатилиши дунёда кенг тарқалмаган.

«Бироқ, ишлаб чиқарувчиларнинг дастлабки натижалари, лаборатория синовлари ва ҳайвонларни синаб кўриш яхши натижаларни кўрсатмоқда. Клиник синов муваффақиятли бўлади деган умиддамиз», - деди вазир.


Сўнгги хабарлар