22:10, 24 Июнь 2024 | GMT +5
Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб 31 киши қўлга олинди
ASTANА. Кazinform — “Бўздўғон-46” махсус операцияси чоғида мамлакат хавфсизлик идоралари бир вақтнинг ўзида Туркиянинг бир неча провинциясидан 31 кишини қўлга олди. Улар терроризмни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган.
Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, зудлик билан Туркиянинг 6 провинциясида “Исломий давлат” (Қозоғистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилот — таҳр.) террорчилик интилишларига қарши махсус операция ўтказилган.
Анқара, Анталия, Бурса, Мерсин, Орду шаҳарларида 31 киши ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Ҳозирда гумонланувчилар тергов изоляторида сақланмоқда.