10:34, 04 Май 2023 | GMT +5
Туркияда энг йирик Қуёш электр станцияси очилади
ASTANA. Kazinform - Куни кеча Туркиянинг Конья провинциясида Европадаги энг йирик қуёш электр станцияси (ҚЭС)нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. 1350 МВт қувватга эга, «Kalyon Energy»га тегишли «Карапинар» ҚЭС. Компания матбуот-хизмати маълумотига кўра, мажмуа 20 миллион квадрат/метр ҳудудни қамраган. Ускуналарни ўрнатиш 2020 йил январь ойида бошланган. Бу ҳақида Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
Станция тўлиқ ишга тушгач, Туркияда қуёш энергияси қуввати улуши 20 фоиз ошади. Бу ерда «Kalyon Fotovoltaik» корхонасида ишлаб чиқарилган 3 256 038 қуёш панели ўрнатилди. Умумий қиймати 1 миллиард долларга баҳоланган ушбу лойиҳага Британия ҳукумати фаол молиявий ёрдам кўрсатди. Маблағнинг салмоқли улуши «UKEF» эксперт-кредит агентлиги томонидан ажратилди.
Тахминга кўра, мазкур қуёш электр станцияси ҳар йили 3 миллиард КВт ток ишлаб чиқаради. Бу мамлакатда электр энергияси истеъмоли 1 фоизига тўғри келади ёки 2 миллионга яқин кишининг эҳтиёжини қоплайди. Қолаверса, энди атроф-муҳитга 2 миллион тонна зарарли модда чиқишининг олди олинади.