11:02, 21 Август 2022 | GMT +5
Туркияда дахшатли аварияда 16 киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркиянинг Дерик шаҳрида юк машинаси одамларни босиб кетди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, машинанинг тормози ишламай қолган, деб хабар беради Kazinform.

Ҳодиса ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинида содир бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, у дастлаб тўхтаб турган иккита машинага бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва полиция ишламоқда.