Туркияда бўрон туфайли денгиз тошиб, дам олиш масканларини сув босди

Туркия
Фото: Tahsin Küçükkaraca/AA

Туркияда Эгей ва Ўрта ер денгизлари каноридан ошди, натижада Измир ва Анталия каби йирик шаҳарлар сув остида қолди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TRT Haber телеканалига таяниб.

Измирда, Каршияка ва Конак туманларида банклар, боғлар, йўллар, идоралар, кўп қаватли уйлар ва дўконлар сув остида қолди. Анталияда ёмғир ёғмоқда. Бўрон туфайли паром қатновлари бекор қилинди.

Алсанжак ва Кордон ҳудудларида қутқарувчилар қайиқларда сув босган кафеларга ташриф буюрувчиларни эвакуация қилишди. Мавишеҳирда сиреналар аҳолини сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди. Баъзи одамлар ер ости гаражларидан машиналарини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Истанбулда ҳаво ҳарорати +8 даражагача тушиб кетди. Сабиҳа Гўкчен аэропортида парвозларнинг 15 фоизи кечиктирилди. Туркия ҳукумати ноқулай об-ҳаво туфайли 64 провинцияда “тўқ сариқ” ва “сариқ” фавқулодда ҳолат даражаларни эълон қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram