Туркияда айрим хорижликлар энди махсус рухсатномасиз ишлашлари мумкин
Туркияда ишлаётган хорижликларга қонунчиликни енгиллаштиришга қаратилган Иш билан таъминлаш тўғрисидаги фармон кучга кирди.
Мавсумий деҳқончилик ва чорвачиликда ишлайдиган чет эл фуқаролари олти ойгача, бошқа давлат спортчилари эса меҳнат шартномалари муддати тугагунига қадар фаолиятини давом эттирадилар.
Илмий изланиш ёки билим ва тажрибасини ошириш мақсадида университетларда, давлат муассасалари ва ташкилотларида таҳсил олган хорижликларнинг ўқиш муддати чекланган бўлади. Кўпинча у икки йилгача давом этади.
Талаба алмашинув дастурлари доирасида амалиёт ўтамоқчи бўлганлар Туркияда тўрт ой ишлашлари мумкин. Илмий, маданий ва ижодий соҳаларда ишлаётган чет эл фуқаролари учун бу муддат бир ой билан чекланган.
Туркия-Европа Иттифоқи молиявий ҳамкорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиш учун юборилган хорижликлар ҳам ушбу қоидадан мамлакатдаги фаолиятини амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.
Фото: righthome.com.tr