Туркияда аёлларга ўзини ҳимоя қилиш учун дзюдо усуллари ўргатилади
Бугунги кунда Туркиянинг 81 вилоятида 552 та спорт клуби фаолият юритмоқда, уларда дзюдо секциялари фаолият юритмоқда.
«Мазкур тўгараклардаги дзюдо маҳоратини 123 минг лицензияга эга спортчи ривожлантирса, шундан 23 минг нафари (12 минг эркак ва 11 минг аёл) ҳар куни спорт билан шуғулланади. Бу шуни кўрсатадики, эркаклар ва аёллар ушбу спорт турига деярли тенг даражада қизиқишади. Турк аёллари жуда кучли иродага эга ва эркаклар билан тенг даражада бардош бера олади», - деди федерация раҳбари.
Хўйсўз федерация Туркияда дзюдони оммалаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлади.
«Жаҳон спортида, жумладан, 2024 йилги Олимпиадада ҳам янги муваффақиятларга эришиш учун фаолиятимизни янада кучайтиришни режалаштирганмиз», – деди федерация раҳбари.
Шу билан бирга, у дзюдо бўйича машғулотлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашда ёрдам беришига ишонч билдирди.
«Федерациямизнинг етакчи аёллар секцияси билан биргаликда барча хоҳловчи аёллар ўзини ҳимоя қилиш учун дзюдо техникасини ўрганиши мумкин бўлган дастур тайёрлаяпмиз. Мураббийлар дзюдонинг асосий усулларини хоҳловчиларга ҳам онлайн, ҳам тўғридан-тўғри спорт залларида ўргатишлари мумкин бўлади», - дея қўшимча қилди федерация раҳбари.