17:58, 02 Июль 2021 | GMT +5
Туркияда 50 миллиондан ортиқ дозада коронавирус вакцинаси ишлатилган
ANKARA. Kazinform - 1 июлдаги ҳолатга кўра, Туркияда 50 миллиондан ортиқ дозада коронавирус (COVID-19) вакциналари ишлатилган, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.
«Вакциналар пандемияга қарши курашда энг самарали қурол ҳисобланади. 1 июлдаги олатга кўра, мамлакатимизда коронавирусга қарши 50 миллион дозадан ортиқ вакцина ишлатилган «, деди Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Эрдўған, коронавирус инфекциясига қарши кураш яқинда қўлланила бошлайдиган Туркияда ишлаб чиқарилган TURKOVAC вакцинаси туфайли янада кенгроқ ва самарали бўлишига умид билдирди.
Кучли соғлиқни сақлаш тизими, тиббиёт ходимларининг шаффофлиги ва фуқароларнинг сезгирлиги Туркияга яқин келажакда кўзланган мақсадга эришишга имкон беради, - деди у.