20:23, 10 Июль 2024 | GMT +5
Туркияда 4,3 балли зилзила юз берди
ASTANА. Кazinform — Туркиянинг Малатя провинцияси Йешилюрт туманида 4,3 балли зилзила юз берди.

Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 12:54 да қайд этилган. Манба 14,27 км чуқурликда жойлашган.