Туркияда 18 давлат томонидан қидирувга берилган 56 киши қўлга олинди

Туркияда 18 давлат томонидан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган 56 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Тrendга таяниб хабар беради.

Туркияда 18 давлат томонидан қидирувга берилган 56 киши қўлга олинди
Фото: trend.az

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаяга кўра, Озарбайжон, АҚШ, Германия, БАА, Беларусь, Марокаш, Фаластин, Ҳиндистон, Исроил, Эрон, Қатар, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Россия, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Иордания томонидан 56 киши қидирувга берилган 56 киши Туркияда ўтказилган операция натижасида қўлга олинди.

Аниқланишича, қўлга олинганлар жиноий ташкилотга аъзолик, наркотик моддалар савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик, қотиллик, контрабанда, порахўрлик ва коррупция ва бошқа жиноятларда айбланиб қидирувга берилган.

Сўнгги хабарлар
telegram