Туркия жанубида 5,5 магнитудали зилзила юз берди

None
Фото: aa.com.tr
ANKARA. АNADOLU – Кazinform – Туркия жанубидаги Адана провинциясининг Козан туманида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Кazinform «Анадолу» агентлигига таяниб хабар беради.

Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларига қарши кураш бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 08:44 да қайд этилган. Зилзила эпицентр 11,27 км чуқурликда жойлашган.

Сўнгги хабарлар