10:57, 26 Февраль 2023 | GMT +5
Туркия жанубида 4,4 магнитудали зилзила юз берди
АNKARА. Кazinform - Зилзила эпицентри Антакя шаҳридан 25 км жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, у ерда 210 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Якшанба куни Туркиянинг жанубий қисмида Сурия билан чегарада 4,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри 210 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Антакя шаҳридан 25 км жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоғи - 2 км чуқурликда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.