Туркия ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Қирғизистонга борди

ҚР ТИВ маълумотига кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан расмий ташриф билан Қирғизистонга борди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳоқон Фидан
Фото: kabar.kg

“Манас” халқаро аэропортида Ҳоқон Фиданни Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдоғазиев ва Қирғизистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Руслан Қазақбаев кутиб олди.

Ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ҳамда мамлакат раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар