11:43, 12 Июнь 2020 | GMT +6
Туркия сайёҳлар учун чегараларни очди
ANKARA. ANADOLU - Kazinform – Туркия пайшанба куни Туркия фуқаролари ва бошқа давлатлар фуқаролари учун кириш ва чиқиш чекловларини олиб ташлади, мамлакатнинг Эрон билан қуруқлик чегараси бундан мустасно. Бу ҳақда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.
Ушбу қарор Президент Раджап Таййип Эрдоған бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишидан кейин қабул қилинди.
Ҳаво транспорти соғлиқни сақлаш, ташқи ишлар ва транспорт вазирликлари билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилади. Туркия фуқаролари ва Туркияга келган чет элликлар тиббий кўрикдан ўтишади. Янги фармон мамлакатнинг барча вилоятларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Туркияда 987 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати қайд этилган. 1021 нафар одам соғайиган ва 17 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Американинг Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида 459 500дан ортиқ киши коронавирус пандемияси натижасида вафот этган. Тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони 7,72 миллионга етди.