Туркия, Саудия Арабистони, Покистон ва Эрон минтақавий хавфсизлик бўйича музокараларни давом эттиради
ASTANA. Kazinform - Туркия, Саудия Арабистони, Покистон ва Эрон минтақавий масалалар, жумладан, тинчлик ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда 26 октябрда Теҳронда бўлиб ўтган тўрт томонлама учрашув якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда айтилган, деб хабар беради Kazinform.
Anadolu Ajansı агентлигининг хабар беришича, учрашув иштирокчилари минтақавий хавфсизлик, Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари, шунингдек, Фаластин ва Ливандаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилган.
Учрашув Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий раислигида ўтди. Унда Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон делегациялари иштирок этди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам учрашувда қатнашди.
Туркия номидан Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин, Саудия Арабистони номидан мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон, Покистон номидан эса Қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Осим Мунир иштирок этди.
Бундан аввал Туркия, Қатар, Покистон ва Индонезия мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.