Туркия Россияга товуқ тухумини экспорт қила бошлади

Туркия Россияга товуқ тухумини экспорт қила бошлади
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Турк фирмалари илк бор Россияга товуқ тухумини экспорт қила бошлади. Туркия тухум ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Иброҳим Афион маҳсулот етказиб беришда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишонтирди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАССга таяниб.

“Учта фирмамиз биринчи етказиб беришни бошлади. Туркиянинг 21 компанияси Россия Федерациясига товуқ тухумини етказиб беришга рухсат олди. Экспорт билан боғлиқ муаммолар бўлмайди, биз Россия томонининг барча эҳтиёжларини қондиришга тайёрмиз”, – деди тадбиркор.

Россияда тухум нархининг ошиши муносабати билан Россия Қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси Туркиянинг 21 корхонасига тухум етказиб беришга рухсат берди. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи тухум яқин кунларда етказиб берилади.

“Туркия ҳар куни 70 миллион дона товуқ тухуми ишлаб чиқаради. Бу кўрсаткич бўйича мамлакатимиз дунёда тўққизинчи ўринни эгаллади. Мамлакатимизда товуқ тухуми етиштириш билан шуғулланувчи 470 га яқин корхона мавжуд бўлса, уларнинг 110 таси экспорт билан шуғулланади”, – деди нуфузли уюшма раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram