Туркия Президенти кузда Қозоғистонга ташриф буюради

None
None
ANKARA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Анқарага давлат ташрифи доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Музокаралар олдидан Президент саройида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига ҳисобот берди, Қозоғистон ва Туркия мадҳиялари янграгандан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған расмий делегациялар аъзоларини таништирди.

Маросимдан сўнг кичик гуруҳда учрашув бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Туркия стратегик шериклигининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.



Шунингдек, глобал ва минтақавий кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қозоғистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Туркия Республикасига давлат ташрифи билан таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.



Режеп Таййип Эрдоған Қасим-Жомарт Тоқаевга Туркияга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, Қасим-Жомарт Токаевнинг Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини миннатдорчилик билан қабул қилди ва шу йилнинг кузида Қозоғистонга боришини айтди.

Сўнгги хабарлар