Туркия НАТО Бош котиби лавозимига Марк Рютте номзодини қўллаб-қувватлайди

Марк Рютте
Фото: aa.com.tr

Туркия НАТОнинг янги бош котиби лавозимига Нидерландия бош вазири Марк Рютте номзодини қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Anadolu Agencyга таяниб.

Маълумотларга кўра, Анқара ўз қарори ҳақида Шимолий Атлантика алянсининг бошқа аъзоларини хабардор қилган. Ўтган ҳафта бошида Рютте Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан блокнинг янги раҳбарини сайлашда Туркиядан ёрдам олиш мақсадида Истанбулда учрашув ўтказди.

Яккама-якка форматдаги музокаралар 26 апрель куни «Вахдеттин» қароргоҳида бўлиб ўтди.

Учрашувдан кейин ўтказилган муштарак матбуот анжуманида Рютте, "НАТОнинг жанубий қаноти Туркия ва унинг раҳбариятига муҳтож" деди.

“Туркия муҳим рол ўйнайди. У Ғазодаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, Украинадаги даҳшатли урушни тугатиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу борада сиз муҳим рол ўйнаяпсиз”, – деди Нидерландия ҳукумати раҳбари.

Сўнгги хабарлар