Туркия Миллий разведка ташкилоти Сурияда КИПга қарши операция ўтказди

Туркия
Фото: aa.com.tr

Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) жанговар бўлинмалари Сурияда КИПга(Курдистон ишчилар партияси) қарши операция ўтказди, дея хабар бермоқда Kazinform Аnadolu агентлигига таяниб.

Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, MİT  КИП/YPG террористлари томонидан Анқарадаги Ички ишлар вазирлиги биносига уюштирилган ҳужумнинг ўша йили режалангани аниқланганидан сўнг Суриядаги террор ташкилотининг иншоотлари ва раҳбариятига қарши операция ўтказди. Бу маълумотларга кўра, ҳужумда иштирок этган террорчилар ушбу ҳудуддан Туркия ҳудудига ўтган.

Операция чоғида КИП/YPG қурол ва ўқ-дорилар омборлари ҳамда террорист саботаж ва ҳужум гуруҳлари жойлашган бинолар йўқ қилинди.

МİТ террористларга қарши операциялар барча мақсадларга эришилгунга қадар давом этишини билдирди.

Сўнгги хабарлар