17:04, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Туркия марказида 7,8 магнитудали янги зилзила қайд этилди
АNKARA. Кazinform – Туркиянинг марказий қисмида 7,8 магнитудали янги зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform.
Зилзила Суриянинг Дамашқ, Латакия ва бошқа бир қанча вилоятларида ҳам сезилган.
Эпицентри Туркия жануби-шарқидаги Каҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлди, 5385 киши тан жароҳати олди.