Туркия Қозоғистон агросаноат комплексига 200 млн доллар сармоя киритади

«Туркия билан муносабатларимиз жуда юқори даражада. Жорий йилнинг етти ойи якуни бўйича экспорт ва импорт айланмаси икки баравар ошди. Қозоғистон экспорти икки баробарга, Туркиядан импорт эса 60 фоизга ошди. Айни пайтда товар айирбошлаш динамикаси юқори даражага етди. Туркия вакиллари билан бугунги учрашувда ишлаб чиқилган тайёр қонунчилигимиз тўлиқ ёритилган»
, - деди вазир Ақорда ОАВ вакилларининг саволига жавобан.
Унинг таъкидлашича, Туркия Қозоғистонда 5 та йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.
«Турк инвесторлари агросаноат мажмуамизга сармоя киритиш ниятида. Унда бир қанча йирик лойиҳалар мавжуд. Биз 200 миллион доллардан ортиқ сармоя кутмоқдамиз. Улар орасида терини қайта ишлаш, боғдорчилик каби лойиҳалар бор. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уларни қўллаб-қувватламоқда. Тизимли иш олиб боришимизга ишонаман»
, - дейди Ербол Қарашўкеев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни пойтахт аэропортида кутиб олди. Айни пайтда Ақорда Давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистонга икки кунлик давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказади, ҳамда Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишида иштирок этади.
Музокаралар давомида томонлар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашади, икки томонлама сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладилар.
Шу билан бирга, Туркия Республикаси раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг VI саммитида ҳам иштирок этади.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото:gov.kz