Туркия компанияси Қозоғистонда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари қурилишига қизиқиш билдирмоқда

“Жасил Даму” АЖ бошқаруви раиси Ержан Сарсенбай ва Туркиянинг «White Rose» компанияси бошқаруви раиси Musa Akqul ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, дея хабар беради Kazinform ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

электромобиллар
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Ҳужжатнинг асосий мақсади - Қозоғистон Республикаси ҳудудида электромобилларни қувватлантириш шохобчаларини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Учрашув сўнгида Ержан Сарсенбай ва Musa Akqul яшил технологиялар ва электромобилларни қувватлантириш шохобчаларини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларга қизиқишлари юқори эканлигини таъкидладилар.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон электромобиллар учун инфратузилмани яхшилаш режаларини эълон қилган эди.

Мамлакатнинг йирик шаҳарларида ва Алмати-Астана магистралида электр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича улкан лойиҳа “Жасил Даму” АЖ томонидан амалга оширилган. Айни пайтда Астанада 51 та, Алмати, Павлодар ва Ақтауда 52 та электромобилларни қувватлантириш шохобчалари мавжуд.

электромобиллар
Фото: ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар