Туркия қирғоқларида 55 нафар ноқонуний мигрантлар қутқарилди

АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия ҳудудий сувларидан келган 55 нафар ноқонуний муҳожир Айвалик минтақасидаги қирғоққа етказилди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.
None
Фото: «Анадолу» агентлиги

Соҳил қўриқлаш қўмондонлиги интернет саҳифасида эълон қилинган хабарга кўра, Айвалик қирғоғида ноқонуний мигрантлар гуруҳи топилгани маълум қилинган.

Шу муносабат билан ҳудудга соҳил қўриқлаш хизматининг TCSG-84 кемаси жўнатилди. 55 муҳожир эсон-омон қирғоққа олиб чиқилди.

Керакли муолажалар бажарилгандан сўнг ноқонуний муҳожирлар Баликесир миграция бошқармасига юборилди.

Сўнгги хабарлар