Туркия қайта тикланадиган энергияга сармояни оширади
ASTANA. Kazinform – Туркия қайта тикланадиган энергия манбаларига сармояни кўпайтириш учун “супер рухсат” механизмини жорий қилишни режалаштирмоқда.
Туркияда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришдаги янги қадам қайта тикланадиган энергия объектларини, жумладан қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш учун рухсат бериш ва тасдиқлаш жараёнини тезлаштиради.
“Супер рухсат” тизими мамлакатнинг энергетик мустақилликка эришиш стратегиясининг бир қисмидир. Бюрократик тартибларни қисқартириш Туркия ҳукуматининг янги сармояларни жалб қилиш қобилиятини оширади, барқарор энергия манбаларига ўтишни тезлаштиради.
Туркия Энергетика ва табиий манбалар вазири Алпарслан Байрактарнинг айтишича, “Супер рухсатнома” тизимининг яратилиши мамлакатнинг Париж келишуви доирасидаги мажбуриятларини бажаришига ва иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришига йўл очади.
Қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш учун инфратузилмани фаол ривожлантираётган Туркия, келгуси йилларда миллий энергия тизимида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.
Бундан олдин Туркия Африкадан нефть ва газ қидираётганини ёзган эдик.