Туркия қардош қозоқ халқига миннатдорчилик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Туркия қардош Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикасига ўрмон ёнғинини ўчиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

«Қозоғистонлик биродарларимизга меҳрибонлик кўрсатганлиги ва қўллаб -қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», - деб ёзди ташқи ишлар вазирлиги Twitterда қозоқ ва турк тилларида.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қозоғистон Туркияга иккита махсус ёнғинга қарши вертолёт ва 16 қутқарувчини юборган эди.

«Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўрмон ёнғинини ўчиришда ёрдам бериш учун Туркияга 2 та Ми-8 АМТ вертолёти ва 16 та қутқарувчини юборди»,-деди Талғат Уали.

Қозоқ вертолётлари шанба куни ҳавога кўтарилган ва уч мамлакатда тўхтаб, чегарадан Туркиянинг Муғла шаҳрига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўрмон ёнғинлари ҳали ҳам ўчирилмоқда.


Image
Сўнгги хабарлар