18:50, 09 Апрель 2020 | GMT +6
Туркия Италиядаги 2 ёшли болани қутқариш учун ҳаво йўлларини очди
ANKARA. Anadolu - Kazinform – Туркия Италияда ствол ҳужайраларини алмаштиришга муҳтож бўлган икки ёшли болани қутқариш учун ҳаво йўлларини очди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Аввалроқ Анқара коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида Италияга рейсларни тўхтатиб қўйган эди, аммо болакайга ёрдам бериш учун уни очишга қарор қилди.
14 март куни Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий трансплантация марказининг директори Массимо Кардилло Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ёшли болага ствол ҳужайраларини етказиб беришда ёрдам сўраб электрон почта орқали хабар юборди.
Болакайга мос келадиган ҳужайралар фақатгина Туркиядаги донордан топилган.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужайраларни Италияга Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида беришга қарор қилди. Сovid-19 эпидемияси билан боғлиқ барча чоралар кўрилган.
Ҳужайралар аэропортнинг махсус ажратилган ҳудудида Италия томонига топширилган.