11:57, 05 Ноябрь 2023 | GMT +5
Туркия Исроилдаги элчисини мамлакатга қайтарди

Бу ҳақда 4 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга тўсқинлик қилиши, ўт очишни тўхтатишдан бош тортиши натижасида Ғазодаги гуманитар вазият ёмонлашди. Буни инобатга олган ҳолда Тель-Авивдаги элчи Шакир Озкан Торунларни маслаҳатлашиш учун Анқарага таклиф қилишга қарор қилинди”, – дейилади вазирлик баёнотида.