Туркия ҳукумати сув тошқинларга қарши курашда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
ASTANA. Kazinform - Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида содир бўлган сув тошқинлари туфайли Туркия ҳукумати қозоқ халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзган.

“Қозоғистоннинг турли ҳудудларидаги сув тошқини оқибатларини афсус билан қабул қилдик”, - дея маълум қилди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги.
Сув тошқин катта талофатларга олиб келди ва сув босган ҳудудларда яшовчи қозоғистонликларни эвакуация қилишга мажбур қилди.
Қозоғистон халқи ва ҳукуматига самимий тилакларини билдирган вазирлик сув тошқинларига қарши курашда Туркия Қозоғистонга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ Қирғизистон Республикаси Қозоғистонга 300 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани ҳақида ёзган эдик.