Туркия ғарбида яна қаттиқ ер қимирлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркия ғарбидаги Маниса провинциясида магнитудаси 4,8 баллик ер қимирлади, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига ҳавола қилиб.
None
None

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш бошқармаси (AFAD)нинг хабар қилишича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан 05:43да қайд этилган.

Зилзала гипоцентри Акхисар туманида, 7 км чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Эронда содир бўлган зилзила оқибатида Туркияда одамлар ҳалок бўлганди.


Сўнгги хабарлар